Бош саҳифа / Таълим / “Заковат” ғолиблари

“Заковат” ғолиблари

Бугун мактабларда ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бераётган устозларнинг ўзи билимдон бўлиши талаб этилмоқда. Бунинг учун ўқитувчилар ўқиб-ўрганишдан эринмаслиги, фақат дарсликлардаги маълумотлар билан чекланиб қолмай, соҳадаги янгиликлардан мудом хабардор бўлиши лозим. Шундагина синфга кирганда ўқувчиларга бугунги талабга мос таълим-тарбия беради, ёшларни билимдон қилиб тарбиялай олади.

Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш, устозларни таълим-тарбия жараёнидаги янгиликлардан хабардор қилиш ниятида ўқитувчилар ўртасида танловлар, интеллектуал ўйинлар ташкил этишаяпти. 7-умумтаълим мактабида шаҳардаги илм масканларининг инглиз тили фани ўқитувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини якуний босқичи ўтказилди. “Энг яхши фан ўқитувчиси” номинацияси ғолибларига фахрий ёрлиқлар топширилди ва ташаккурномалар эълон қилинди. мезбон мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари тадбирда фаоллик кўрсатишди.

Д.ШАМРАТОВА, мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE