Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Захираси борнинг кўнгли тўқ

Захираси борнинг кўнгли тўқ

Қиш сўроғи қаттиқ. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, илиқ кунларга нисбатан совуқ кунларда инсон организмининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби уч чандон орттаркан.

Айнан қиш кунларида далаларда ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотлари камаяди. Шунинг учун вилоятда қиш ойларида ҳам аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳамда бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини жамғаришга алоҳида эътибор берилаяпти. 2017-2018 йил қиш ва баҳор мавсумида  асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш вилоят режасига кўра, жами 25,8 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан, 10,4 минг тонна картошка, 7,9 минг тонна пиёз, 4,4 минг тонна сабзи, 3 минг тоннадан ортиқроқ  гуруч жамғарилиши лозим. Айни пайтда барча туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш қизғин давом этаяпти. Бу борада Денов туманида амалга оширилаётган ишлар ибратга лойиқ. Тумандаги “Денов бобо деҳқон бозори”, “Сурхон озиқ-овқат саноати” АЖ, “Хайрободпахта” АЖ, “Денов вино-ароқ” АЖ, “Афросиёб” ГСИЧК, “Денов агроэкспорт” МЧЖ каби 11 та ташкилот ва корхона жамоаларининг саъйи-ҳаракати билан бугунгача 1,9 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захира қилинди.

Айтиш керакки, тадбиркорлар элни қиш ойларида ҳам сифатли ва табиий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш учун картошка, пиёз, сабзи, гуруч ва бошқа маҳсулотларнинг бир  қисмини ўз сармоялари ҳисобига, бир қисмини банкдан кредит олиб захира қилишаяпти.

Бу ишда Термиз, Қумқўрғон, Шеробод туманларида ҳам ибратли ишлар амалга оширилаяпти. Бундан ташқари, маҳаллаларда фаоллар хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир оиланинг талаб эҳтиёжини ўрганиб картошка, пиёз, сабзи, гуруч ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захира қилиш бўйича тарғибот ишларини кенг кўламда олиб боришаяпти. Аҳолини сифатли ва арзон нархдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъмиинлаш мақсадида ҳар бир тумандаги “Деҳқон бозор”лари қошида ҳамда савдо шохобчаларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил қилинган. Бу ҳам одамларни қиш учун картошка, пиёз, сабзи, мош, ловия бошқа маҳсулотларни кўпроқ захира қилишига хизмат қилаётир.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan