Бош саҳифа / Жамият / Заҳарли қўзиқорин хавфи

Заҳарли қўзиқорин хавфи

Баҳор фасли бошланиши билан кунлар исиб, ёғингарчилик кўпаяди. Қир-адирларда, боғлар, кенг яйловлар, катта магистрал йўллар ёқасида қабристонлар ва ариқ бўйларида турли замбуруғларнинг ўсиши кузатилади.

Замбуруғларнинг мамлакатимизда 200 га яқин ботаник турлари ўсади. Мамлакатимизда ўсувчи замбуруғларнинг 20-25 туригина  истеъмол учун яроқли ҳисобланади ва улар “Қўзиқорин” деб аталади. Қолган турлари эса, таркибида турли табиий заҳарли моддалар тутганлиги сабабли “Заҳарли замбуруғ”лар ҳисобланади.

Қўзиқоринлар ва замбуруғларнинг ташқи кўриниши бир-бирига ўхшаш бўлганлиги боис уларни кўпчлик фарқлай олмайди. Катта магистрал йўл ёқаларида, заҳарли кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналар атрофида,  ариқ бўйларида ўсувчи қўзиқоринлар ҳам атмосфера ҳавосидаги,  сув ва тупроқ таркибидаги заҳарли моддаларни ўзига сингдириши натижасида заҳарли қўзиқоринларга айланиши мумкин.

Қўзиқоринлардан заҳарланиш аломатлари истеъмол қилинган қўзиқорин турига қараб турлича намоён бўлади. Касаллик белгилари замбуруғларни истеъмол қилгандан сўнг 1-2 соат ўтгач намоён бўла бошлайди. Дастлаб, кўнгли айниб, тез-тез қайд қилиш, ошқозон-ичак  фаолияти бузилиб, қоринда оғриқ пайдо бўлади, аъзойи-бадан бўшашади, организмга тушган заҳарли моддалар жигар, буйрак, меъда ости бези ва марказий асаб тизими аъзоларини қаттиқ шикастлайди. Кўп терлаш, кўздан ёш оқиши кузатилади, томир уришининг сусайиши, алахсираш (галлюцинация) титраш, кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайиши каби белгилар кузатилади.

Бундай ҳолларда беморга ўз вақтида тезда тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кунда соғайиб кетади. Ўз вақтида даво-чоралари кўрилмаган тақдирда, бемор аҳволи оғирлашиши мумкин.

Заҳарланишлардан сақланиш учун эса қўзиқоринларни белгиланган жойларда сифатига эътибор берган ҳолда, эскирмаган, эзилмаган, шунингдек, бозорларда мавжуд лаборатория текширувидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот бўлган тақдирдагина харид қилиш лозим.

Н. ИБРАГИМОВ,
вилоят ДСЭНМ овқатланиш
гигиенаси бўлинмаси мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan