Бош саҳифа / Сиёсат / Ютуқлар ўзимизники, аммо…

Ютуқлар ўзимизники, аммо…

Халқ таълими йўналишида воҳамизда бир қатор ютуқларга эришилган. Ёшларимизнинг республика мусобақалари ва кўрик-танловларда қўлга киритаётган ютуқлари бунинг исботидир.

Бироқ ютуқларга суяниб қолмаслигимиз керак. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор таълим соҳасидаги муаммоларга бағишланди.

Уни вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р. Чориев олиб борди. Давомат борасида ўқувчилар эмас, ўқитувчиларнинг сусткашлиги сезилаётганлиги, дам олиш кунлари тўгараклар, спорт иншоотлари ёпиқ туришини кечириб бўлмайди. Жамоатчилик назорати гуруҳи аъзолари Жарқўрғон, Шўрчи, Узун, Олтинсой, Музработ, Қизириқ туманларида бўлганларида бу нарсалар ўз исботини топди. Шунингдек, мактабларда турли баҳоналар билан ўқувчилардан пул йиғиштириш,  дарсларнинг 5-6-соатлаб ўтилмаслиги қаттиқ танқид қилинди.

Воҳадаги барча мактабларда ёшлар иттифоқи фаолият юритмоқда. Етакчиларга ойлик белгиланган, лекин, кўпгина туманлардаги мактабларда ёшлар иттифоқи ташкилотига хона ажратиб берилмаган. Мактаб директорлари бу ташкилот раҳбарига бошқача кўз билан қараётганлиги кечириб бўлмайдиган ҳолдир. Яна бир муаммо, биз ёшларни ҳарбий хизматга тантана билан кузатамиз, гуллар билан кутиб оламиз. Лекин улар ҳарбий хизматдан қайтгач, иш билан таъминлашни кўп ҳолларда унутиб қўямиз. Шунингдек, спорт мактаблари, туман ва шаҳарлардаги соҳа мутахассислари, тўгараклар фаолиятини яхшилаши, ёшлар билан жиддий шуғулланишлари, “Умид ниҳоллари” ва бошқа мусобақаларга астойдил тайёргарлик кўришлари уқтириб ўтилди.

Хато ва камчиликларга йўл қўйган халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб директорлари, тегишли мутахассислар йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан қаттиқ огоҳлантирилди. Уларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE