Бош саҳифа / Жамият / Юртга керак бўлиш бахти

Юртга керак бўлиш бахти

Дунёда шарафли вазифалар жуда кўп, аммо уларнинг ичида киндик қонинг томган Ватанингни ҳимоя қилиш энг шарафлисидир. Негаки, Ватан – бу инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, аждодларимизнинг уйғоқ руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир! Мен ана шундай касб эгаси эканимдан, миллий армиямиз сафида хизмат қилаётганимдан ғурурланаман.

Мен учун халқ осойишталиги, юрт тинчлиги, оилам, ватандошларимнинг хавфсизлиги йўлида бедор ўтказган тунларнинг, сарҳадларимиз дахлсизлигига бахшида кунларнинг сурури бўлакча. Бусиз ҳаётимни тасаввур ҳам қилолмайман. Шундан англайманки, ҳарбийлик умримнинг мазмунига айланган.

Оилада икки фарзанд вояга етдик: бир ўғил ва бир қиз. Болаликдан телевизорда ҳарбийларни кўриб, уларга ҳавас қилиб, ҳарбий бўлишни, юрт ҳимоячиси деган шарафга эришишни орзу қилардим. Йиллар ўтиб улғайдим. Мактабни тугатгач, Ватан олдидаги бурчимни ўташга қарор қилдим. Бунинг учун белгиланган бир қатор синовлардан муваффақиятли ўтишим талаб этиларди. Бунга пухта тайёргарлик кўргач, Тошкент олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти курсанти бўлиш насиб этди.

Ўқиш давомида армия кишини маънан ва жисмонан тоблайдиган мардлик-матонат мактаби эканига гувоҳ бўлдим. Мен оилада бироз эрка фарзанд бўлганим учун ҳарбийча ҳаёт тарзига бошида унча кўника олмадим. Лекин бу ердаги қатъий қоида ва тартиблар ўзгаришимга сабаб бўлди. Шуни айта оламанки, армия менга ота-она, яқинларим ва юрт қадрини, тинчлик деб аталмиш буюк неъматнинг нечоғлик азиз эканлигини англатди. Бу эса мени осойишта кунларимизнинг қадрига етишга ўргатди. Шунингдек, миллий армиямизда жорий этилган янгича анъаналар ва янгиланишларни англаб етдим. Ватан ҳимоячиларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни юракдан ҳис қилдим.

Мана ўн йилдирки, Қуролли Кучларимизнинг ҳаво десант қўшинлари таркибида, шунинг- дек, артилерия қўшинларида хизмат қилиб келмоқдаман. Айни пайтда бизни ойда-йилда бир кўрадиган ота-онам ҳам шарафли касбимдан, юртга керакли инсон эканимдан ифтихор қилишади. Зеро, инсоннинг бахти яқинлари ва юртга керак бўлиб яшашидадир.

Умид ФАЙЗИРАҲМОНОВ,
ҳарбий хизматчи, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE