Юрт қўри, элинг ўсар

0
103

Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мувафаққияти, аввало, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда кўринади.

Шу маънода, маҳаллаларни жиноятлардан ҳоли хавфсиз ҳудудга айлантириш учун қилинаётган ишлар бугун ўз самарасини бераётир.

Айниқса, ички ишлар органлари ходимлари билан аҳоли ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишонч ва очиқликни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари, ички ишлар органлари таянч пунктлари, “Маҳалла посбони” каби инс титутлар ташкил этилгани юртимизда тинч-осуда ҳаётнинг таъминланишига хизмат қилмоқда. Кейинги вақтларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолиятини тартибга соладиган қонунчилик базаси мустаҳкамланди. Сўнгги беш йилда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 2016 йилда қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун эса бу борадаги ҳуқуқий-меъёрий пойдеворни янада мустаҳкамлади.

Шундан сўнг, ички ишлар органлари таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш, профилактика инс- пекторларининг турмуш шароитини яхшилаш, ички ишлар органлари тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш жадал суратда бошлаб юборилди. Биргина профилактика инспекторларига ўз хизмат ҳудудида янги уй-жойларнинг қуриб битказилиши, уларга имтиёзли кредит асосида автомобиллар берилиши яратилаётган қулайликларга мисол бўла олади.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари қуйи бўғин бўлинмалари, таянч пунктлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ички ишлар бўлимлари фаолиятини рейтинг орқали баҳолаш тизимини жорий этиш, ёшлар содир этаётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг сабаби ва келиб чиқишига замин яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, барча таълим муассасасига профилактика инспекторларини бириктириш амалиёти қўлланила бошланди.

Биринчи Пезидентимиз Ислом Каримов “Юксак профессионализм, хушмуомалалик, одамлар орасига кириб бориш, ёшлар қалбига йўл топа билиш, оила ва мактаб ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш профилактика инспекторларининг асосий хусусияти бўлмоғи лозим”, дея таъкидлаганди. Ваҳоланки, бу “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”ни ташкил этишнинг асосий хусусиятларини белгилаб беради. Агар ҳар бир профилактика инспектори ўз фаолиятида ана шу қоидаларга амал қилса, фақат шахсий манфаати учун эмас, элга хизмат тамойили асосида фаолият юритса, ўша ҳудудда жиноятчилик камаяди, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади. Энг муҳими, аҳоли тинч ва осуда ҳаёт кечиради.

Мадина РАҲМОНОВА,
Мирзоҳид РАҲИМОВ,
ИИВ академияси курсантлари

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг