Бош саҳифа / Сиёсат / Юрт озодалиги йўлида

Юрт озодалиги йўлида

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоятимизда ҳам  ташкил этилганТоза ҳудуддавлат унитар корхонасининг филиаллари аҳоли пунктларининг санитария жиҳатдан тозалигини яхшилаш бўйича  кўламли ишларни олиб бормоқда.

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги турар жой мавзеларида намунавий лойиҳалар асосида 50 дан ортиқ чиқинди тўплаш пунктлари ташкил этилиб, 670 дан ортиқ контейнер ўрнатилди. Шунингдек, фаолиятда 88 та чиқинди ва 10 та юк ташувчи машиналар, 6 та бульдозер, 10 та автоюклагич, 10 та автотарозидан фойдаланилиб келинмоқда. 2017-2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлайдиган технологияларни жорий этиш прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб, келгуси икки йилда барча вилоят марказларида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини бунёд этиш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳаларга 27 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтирилади. Юртимизнинг экология ва санитария муҳитини яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этиши йўлида, талабга асосан яна қўшимча  53 та чиқинди ташувчи автомашина ва 10 дона полигон учун махсус техникаларни харид қилиш белгиланган. Шунингдек, 2018  йилда қўшимча 36 та, Термиз шаҳрида 30 та, Денов туманида 2 та, Қумқўрғон туманида 2 та, Сариосиёда 2 та чиқинди йиғиш майдончаларини  қуриш ва 235 та контейнерлар билан жиҳозлаш режалаштирилган.  Бу  каби чора-тадбирлар  воҳамизни янада обод ва кўркам бўлишига замин яратади.

Ҳ. МУСАЕВ,
вилоят  экология  ва  атрофмуҳитни  муҳофаза қилиш  бош-қармаси  мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорлар учун янги қабулхона

Юртимизда инновацион ғояларни кенг жорий қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимини тубдан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan