Бош саҳифа / Жамият / Юрт ободлиги

Юрт ободлиги

Бугунги кунда дунёда чиқиндилар муаммосига дуч келмаган бирон-бир мамлакатни топиш мушкул. Шаҳар кенгайгани сари, чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ҳам ўсиб боради.

Таассуфки, сўнгги пайтларда айрим аҳоли қатламлари орасида экологик маданият шаклланмаганлиги натижасида шаҳримизнинг турли нуқталарида белгиланмаган жойларга чиқиндиларни тўкиб кетиш билан боғлиқ нохуш манзараларга гувоҳ бўлаяпмиз.

Яқинда Ўзбекистон Экологик Ҳаракати фаоллари ҳамда вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари  томонидан Термиз шаҳар “Гулираъно” маҳалласида ўтказилган тезкор рейдлар натижасида ҳудудда аҳоли томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташланиши натижасида ноқонуний чиқиндихоналар пайдо бўлганлиги маълум бўлди. Аниқланган бу каби салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича чоралар белгилаб олинди.

Шу мақсадда, Термиз шаҳар  “Гулираъно”  маҳалласида жорий йилнинг октябр ойида экоҳашар ўтказилди. Унда тегишли ташкилотлар ва маҳалла аҳолиси иштирокида ҳудудда йиғилиб қолган 20 тонна қурилиш ва маиший чиқинди “Термиз Эко Тозалик” ДУКга қарашли техникалар ёрдамида олиб кетилди.

Э. ЗИЁЕВ,
Экоҳаракат  вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари,
Б. БЕНАЗОВ,
С. ҚУРБОНОВ,
бўлим мутахассислари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE