Бош саҳифа / Жамият / Юрт кўркига кўрк қўшаётганлар

Юрт кўркига кўрк қўшаётганлар

Сариосиё туманидаги Узун ўрмон хўжалиги ходимлари мавжуд ўрмонларни авайлаб-асраш, қўриқлаш, кенгайтириш билан бирга юртимизни дарахтзорга буркаш, кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштиришга ҳам алоҳида эътибор беришаётир.

Азамат Маҳмудов бошлиқ бригада ишчилари 38 гектар кўчатхонада ҳар хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва турфа гуллар етиштириш билан банд. Бу йилги кўчат экиб, боғ яратиш мавсуми учун 548 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчат тайёрланди. Айни пайтда, вилоят ва қўшни Қашқадарё вилоятидан келаётган харидорларга корхона, ташкилотларга, мактаблар, коллежлар вакилларига энг сара кўчатлар сотилмоқда. Бундан ташқари, кўчатлар бозорларга чиқарилиб, аҳолига ҳам сотилаяпти.

— Манзарали дарахт кўчатлари ҳисобига ўрмонларни ҳам кенгайтирамиз, — дейди бош ўрмончи  Бозор Назаров. — Баҳор ойларида 25 гектар янги дарахтзор барпо этилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE