Бош саҳифа / Жамият / Юрсанг саёқ…

Юрсанг саёқ…

Шерободлик Ҳиммат Абдиев2017 йил 21 ноябрда тушгача кўчаларда тентираб юриб, зерикди. Кўнглида қораният уйғонди.

У қариндоши Салима Муротованинг уйида, айни туш вақтида ҳеч ким йўқлигини, яшаш уйи кириш эшигининг калити доимо Салиманинг қўшниси Нодира Юнусовага ташлаб кетилишини яхши биларди. Ҳиммат қўшнидан калитни алдов йўли билан олиб, уйга кирди. Атрофга олазарак боқиб, сандиққа кўзи тушди ва унинг калитини ҳам қидирди. Тополмагач, сандиқни бузди. Адашмаган экан, сандиқдан 1 миллион 500 минг сўм пул, оғирлиги 20 грамм бўлган, 4 миллион 800 минг сўмлик аёллар тилла занжирини ўмариб, қочиб қолди. Салима Муротова уйига келиб, хонадонида ўғирлик содир бўлганини англади. Қўшниси эса жияни Ҳиммат келиб кетганлигини билдирди. Судда судланувчи Ҳиммат Абдиев айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, аммасининг уйига келиб, пулни ўғирлаб олганлиги, етказилган зарарни қоплаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

Даъвогар Салима Муротова эса 2017 йил 21 ноябрда ишда бўлганлиги, кечга уйга келганида ўғирлик бўлгани, ўғирликни жияни содир қилганлигини ва етказилган зарардан 500 минг сўм қайтарилган, қолган қисмидан воз кечиб, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини баён қилди.

Шунингдек, судда гувоҳ сифатида иштирок этган Шодмонқул Солиев маҳалла раиси сифатида судланувчининг оиласини яхши билиши, у ва отаси 2-гуруҳ ногирони, оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини айтиб айбдорни маҳалла жамоатчилик назоратига беришни сўради.

Суд муҳокамаларни ҳисобга олиб, Ҳиммат Абдиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан, тайинланадиган жазодан озодқилди. Ҳиммат Абдиев айбига иқрор бўлиб, бундан қаттиқ пушаймонлиги туфайли давлатимиз томонидан кечирилди. Унинг кейинги тақдири жамоатчилик назоратига йўналтирилганлиги сабабли қўни-қўшнилардан, маҳалла фаолларидан миннатдор бўлиши керак. Шуни айтадилар-да, саёқ юрсанг, таёқ ейсан деб.

Ф.ИСМОИЛОВ,
Термиз шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan