Бош саҳифа / Жамият / Юриш-туришингиз кимлигингизни белгилайди

Юриш-туришингиз кимлигингизни белгилайди

Тунов куни кўчада кетаётиб, қизчасини етаклаган аёлга кўзим тушди. Эгнига алламбало кийимларни кийиб олган, либоси торлигидан юрганда қийналарди.

Қизининг уст-бошини тўғирламоқчи бўлиб энгашганда бели очилиб кетди…

Бу каби ҳолатларни деярли ҳар куни учратамиз. Ана энди бир ўйлаб кўрайлик. Она фарзандини тўғри тарбиялаши, одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатиши, етук шахс сифатида вояга етишишида авваламбор, ўзи ўрнак бўлиши лозим эмасми? Бу каби ёшларимиздан келажак авлод қандай тарбия олиши мумкин?

Бугун ёшларнинг таълим олиши, замонавий қулайликларга эга уйларда яшаши, уларнинг мамлакат ривожидаги ўрни, иш билан таъминлаш масаласи борасидаги фикр-мулоҳазаларни такрор ва такрор эшитаяпмиз. Бу борада кўплаб ишлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Аммо ёшларимизнинг ўзлари бунга муносиб жавоб қайтаряптими, деган савол туғилади.

Айрим ёшлар ўзлари учун берилган қулай имконият ва яратилаётган шарт-шароитларга бефарқ ва масъулиятсизларча ёндашишларига кўз юмиб бўлмайди. Бундай мулоҳазани ўртага ташлашимдан мақсад, бугунги куннинг айрим замонавий йигит-қизлари оддий одоб-ахлоқ қоидаларини билишмайди. Айтайлик, тор шим, калта юбка, ярим очиқ либосларда юриши, жамоат жойларида ўзларини тута олмаслиги, катталарга беҳурматлик билан муносабатда бўлиш ҳоллари кўпайиб бораётганлиги одамни ўйга толдиради. Ёшлар тарбияси барча масалалардан ҳам муҳимроқдир. Шундай экан, оила, мактаб ҳамда маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш, ёшлар тарбиясига жиддийроқ қарашимиз керак, назаримда.

Ойнахол
ЭШҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan