Йўқлов

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ЎзЛиДеПнинг Ангор тумани Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими фаоллари ҳам тумандаги “Қорасув” маҳалласида яшовчи 93 ёшни қаршилаган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Қурбон Азимовнинг хонадонига ташриф буюришди.

Отахон ўтмишнинг ўша қора кунлари ҳақида сўзлаб берар экан, бугунги тинч замоннинг қадрига етишимиз, неъматларига шукур қилиб, бир-биримизни аяб яшашимиз лозимлигини уқтирди.

Чиндан ҳам бу инсонларнинг яшаган умри, айтаётган ҳар бир сўзи катта мактабдир. Бу мактабнинг сабоғидан баҳраманд бўлиш, уларни эъзозлаш эса меҳр-оқибатимизни оширади.

Партия фаоллари Узун туманидаги “Чақар” маҳалласида яшовчи II гуруҳ ногирони Гўзал Нормуродованинг ҳамда 96 ёшни қаршилаган Ўғилой Тўрановаларнинг ҳам ҳолидан хабар олишиб, уларга байрам
совғалари улашишди.

Дилдора ЖЎРАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE