Бош саҳифа / Сиёсат / Йўлдаги “маданиятсизлик” учун чора

Йўлдаги “маданиятсизлик” учун чора

Биласизми нимага хурсанд бўлдим? Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда айрим ўзгаришлардан ташқари, поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ҳақидаги банд ҳам киритилмоқда.  

Йўл бўйича турли нарсаларнинг қолдиқларию баклашкалар, полиэтилен пакетларнинг улоқтирилиши маданиятсизлик ҳисобланса-да, бунақаларни ҳар куни, ҳар қадамда учратамиз. Оммавий ахборот воситаларидаку бу ҳақида гапиравериб, оғзимиз чарчади. Мана ниҳоят, худди шу “маданиятсизлик” учун чора кўриш қонун билан белгилаб қўйиш масаласи кўтарилмоқда. Ваҳоланки, бу кўпчиликни яхшигина тартибга эндиришига шубҳам йўқ.

Дарвоқе, қонун лойиҳаси билан йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солиш ҳам белгиланяпти.

Агар у қабул қилинса, жарималар миқдорини айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда зарур инфраструктура мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарималар миқдорини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Манба: http://parliament.gov.uz

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

500 минг ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади

Бугун ёш-ялангнинг ишлайдиган, меҳнат қиладиган даври. Ҳатто, менга иш беринг, имкониятим ва кучимни сарф этиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan