Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Юксалаётган хирмонлар

Юксалаётган хирмонлар

Амалдаги йилда деҳқонларимиз 99,2 минг гектар майдонда ғўзанинг тезпишар ва серҳосил навлари чигитини экиб, агротехника қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда парваришлаганликлари туфайли далаларда мўл ҳосил бунёд қилинди.

Айни пайтда барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.  Ҳар килограмм пахта учун 450 сўмдан  берилаётганлиги туфайли қишлоқ аҳли ташвиқотларсиз  далаларда мусобақалашиб меҳнат қилишаяпти. Бугун бепоён пахтазорларда 180 минг нафар теримчи белига этак боғлаб тер тўкмоқда. Ҳар бир теримчининг иш унуми ўртача 80 килограммни ташкил этаяпти. Ҳозиргача чаққонқўл теримчиларнинг саъй-ҳаракати билан вилоят далаларидан йиғиб олинган пахта салмоғи 150 минг тоннадан ошди.

Пахтазордан ҳар куни хушхабарлар келиб турибди. Жорий йилда ғўза парвариши билан шуғулланган 4306 та фермер хўжалигининг бугунгача 295 таси шартнома режасини бажарди. Зафар маррасини эгаллаган жамоаларда биринчи терим ҳисобига ҳар гектар пахтазордан ўрта ҳисобда 29 центнердан ҳосил олингани кишини қувонтиради. Теримчиларга ҳозиргача 58 миллиард сўм нақд пул тарқатилди. Рағбат кўрган оилалар теримга сафарбарлик билан  иштирок этишаяпти. Бутун диққат-эътибор ҳосилни тезроқ йиғиштириб олишга қаратилаётир.

 ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE