Бош саҳифа / Маданият / Юксак маънавиятли авлод…

Юксак маънавиятли авлод…

Китоб ҳамма даврларда ҳам тараққиётнинг калити бўлиб келган. Айни жиҳатлардан келиб чиққанда, Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда жорий йилнинг 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ўзига хос устувор мақсадларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекис- тон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги Бобур истироҳат боғида ташкил этилган “Болалар китоблари” 3-республика фестивалининг вилоят босқичида бу ҳақда атрофлича сўз борди.

“Соғлом ва юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” шиори остида ўтказилган анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, Термиз давлат университети ўқитувчи ва талабалари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз нашриётлари томонидан чоп этилган энг сара болалар китоблари тақдимоти, таниқли ижодкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

— Азалдан халқимиз китобни улуғлаб, унга офтоб дея нисбат берган. Ҳақиқатан ҳам, бу хилқат инсонни ёруғ манзиллар сари етаклаган, — дейди шоир Исроил Шомиров.— Шонли тарихимиздан маълумки, хал- қимиз китобга, унинг мутолаасига алоҳида эътибор билан қараган. Шу жиҳатдан бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқоридир.

Фестивалда таъкидланганидек, китоб киши маънавий оламини бо- йитади. Энг асосийси, эса истиқлолнинг қадрини теран англай олади.

Сарвар ТЎРАЕВ,
“Сурхон тонги”
мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan