Бош саҳифа / Маданият / “Юксак дидли томошабинни соғиниб яшаймиз”

“Юксак дидли томошабинни соғиниб яшаймиз”

Сарвар КАРИМОВ: 
Режиссёр Сарвар Каримов дунё ёзувчиларининг сараларидан бўлганЧингиз Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” асари асосида янги фильмга қўл урди.Фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб важамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”гиқарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасигабиноан “Ёшлар ижодий тажриба студияси” ДУК (Ўзбекистон) ҳамда “ДАН” продюсерликмаркази (Қирғизистон) томонидан тасвирга олинган.

Ижодий жараён Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига қарашли Нанай, Мамай, Ғовва қишлоқларида, Наманган шаҳрида, Қамчиқ довонида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳамда Қирғизистоннинг Иссиқкўлида кечган. Яқинда мазкур киноасарнинг премьераси бўлиб ўтди. Шундан сўнг, бундай ажойиб киноасарга қўл урган режиссёр Сарвар Каримов билан суҳбатлашишга жазм этдик.

— Сарвар ака, “Сарвқомат дилбарим”ни фильм қилиш хаёли қандай пайдо бўлди?

— Чингиз Айтматов — энг яхши кўрган ёзувчиларимдан. Лекин унинг асари асосида фильм ишлашни ўйлаб кўрмаган эдим. “Сарвқомат дилбарим” асосида фильм олиш фикри қирғизларнинг “ДАН” продюсерлик марказидан чиққан. Биласиз, бу йил адибнинг тўқсон йиллиги мамлакатимизда ҳам кенг нишонланаяпти. Қирғизлар ўзбек киноижодкорлари билан ҳамкорликда фильм ишлашни режалаштирган ва таклиф билан “Ўзбеккино” Миллий агентлигига мурожаат қилган экан. Агентлик раҳбарияти эса ушбу лойиҳани менга топширишмоқчилигини айтишди. Сценарий билан танишдим. Уни Керез Зарликова тайёрлаган, унда ўша олтмишинчи йиллар руҳи акс этган. Мен кинони бугунги замонга мослаш керак деб ўйладим ва сценарийни ўзим қайта ёзадиган бўлдим. Яна бир томони, мен ўзим ёзган сценарий асосида ишламасам, кўнглим тўлмайди.

— Кечирасизу, лекин томошабинларнинг аксарияти фильмда ўша давр акс эттирилмаганини қоралашяпти.

— Бу асарни мендан олдин ҳам уч марта фильм қилишган. Учаласида ҳам ўша давр ва даврга доир муаммолар олиб чиқилган. Буни яна такрорлашни эп кўрмадим. Асарда кўтарилган ғоялар бугунги кунимизга ҳам тегишли бўлгани учун уни ҳозирги замон воқеалари билан тасвирласам, тўғри бўлади, деб ўйладим. Аслида фильмда доим ҳам ёзувчи асарининг ўзи акс этавермайди. Тушунаман, бадиий асар сифатида “Сарв- қомат дилбарим” кўплаб китобхонларнинг қалбини забт этган. Энди улар фильмни бошқача талқинда қабул қилишлари осон эмас. Лекин фильмга кино санъати нуқтаи назаридан туриб баҳо бериш адолатдан бўлади, деб ўйлайман.

— Жараён ҳақида сўзлаётгандингиз…

— Шундай қилиб, январь ойида сценарийни ёзиб тугатдим ва “ДАН” продюсерлик марказига тақдим қилдим. Сценарий тасдиқланди. Ке- йин Чингиз Айтматов халқаро фонди директори, адибнинг ўғли Элдор Айтматовнинг рухсатини олдик.

Икки халқ — мамлакатдан актёрларни танлашга киришдик. Бу жараён осон бўлмади. Илк тасвирга олиш ишлари Қамчиқ довонидан бошланди.

— Бош ролга нега айнан Адиз Ражабов танланди?

— Танлов пайтида Адиз Ражабов билан бирга яхши актёрларимиздан Акбархўжа Расулов, Ҳусан Рашидов, Ҳусан Жўраев ҳам бор эди. Менинг қарашларимга Адиз Ражабовнинг ижроси кўпроқ мос келди. Унинг айни кучга тўлган, ҳаётий ва экран тажрибасига эришган пайти. Фильм аввалидаги ва охиридаги Илёс бир-биридан кескин фарқ қилади. Буни Адиз ўз ижросида чиқариб бера олди, деб ўйлайман.

— Асал образини гавдалантирган актрисанинг ижроси киношунослардан тортиб оддий томошабинларга ҳам манзур бўлди. Қирғиз актёрларини танлашда кўпроқ қайси жиҳатларга эътибор қилдингиз?

— Хадича ролини ўйнаган Элина Абай қизининг маҳорати анча баланд экан. Аммо бу образни у муваффақиятли гавдалантиролмас эди. Мадина Талипбек нисбатан ёш ва унчалик машҳур бўлмаса-да, унинг сиймосида кўзимга Асал кўринди. Кўпчиликка унинг ижроси маъқул келган экан, демак, танлов тўғри бўлибди.

— Қиссада қирғизлар ҳаёти акс этган. Аммо фильмда ўзбекча урф-одатларни ҳам кўрдик…

— Биз қирғиз, ўзбек деган тушунчага кўп урғу бермадик. Қайсидир жойларида кичик элементлар кўриниб қолади. Энди халқаро лойиҳа бўлгандан кейин шундай ўрта йўл танлаш керак эди. Агар фильмни тўлиқ ўзбеклар ҳаёти асосида ишласак, хато бўларди. Агар эътиборни фақат қирғизларга қаратсак, у ҳам тўғри бўлмасди. Қиссанинг ўзи ҳам бир миллат менталитетидан келиб чиқиб эмас, умуман инсон ҳаёти нуқтаи назаридан ёзилган-ку!

— Премьерадан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Фильмнинг ютуқ ва камчилиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

— Энг катта ютуғимиз хал- қаро лойиҳанинг амалга оширилганидир. Мамлакатимизда бошқа давлатлар киноижодкорлари билан ҳамкорликда фильм олинганига ҳам йигирма йилча бўлиб қолган экан.

Режиссёр фильм ишлашда ёлғиз ўзи муваффақиятга эришиши, ўйлаган ғоясини чиқара олиши қийин. Масалан, ёзувчи, рассом ёки мусиқачининг ижодий машғулотидан фарқ қилади. Яхши томони фильмни тасвирга олиш жараёнида яхши ижодий жамоа шаклланди. Ҳар ҳолда ҳамкорликдаги меҳнатимиз бесамар кетмади. Аслида баҳони томошабин бергани дуруст.

— Бугун томошабинларнинг муайян қисми маиший мавзудаги олди-қочди фильм ларга ишқибоз. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

— Томошабиннинг дидини анча пасайтириб қўйдик! Уни кўрсатиш мумкин эмас, буни кўрсатиш хато, деб асл фильмларнинг ўрнига экранларни рандаланган, қаҳрамонлари сип-силлиқ, майда гап-сўзлардан иборат картиналар билан тўлдириб ташладик. Бу — катта фожиамиз. Мен ўйлайманки, мактабда “Санъат асослари” фанини жорий қилиш керак. Томошабинни кино, тасвирий санъат, театр, мусиқа каби санъат асарларини тушуниш, таҳлил қилишга болаликдан ўргатиш керак. Чунки шахснинг диди ва савияси адабиёт қаторида айни санъат турлари орқали шакл- ланади. Кўпгина ривожланган давлатларда бу тажриба бор. Масалан, Францияда мумтоз ҳисобланган ўз миллий фильмлари таҳсил жараёнида мактаб ўқувчиларига кўрсатилади ва таҳлил қилинади.

 1-синфдан демайман, лекин 5-6-синфлардан санъат асосларини ўргатадиган фан ўқитилса, шубҳасиз, диднинг ўсишига эришилади. Биз юксак дидли томошабинларни соғиниб яшаймиз.

Сирожиддин ИБРОҲИМОВсуҳбатлашди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE