Бош саҳифа / Спорт / Ёшлик ва спорт байрами

Ёшлик ва спорт байрами

Аввал хабар қилганимиздек, “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг вилоят ҳудудий ва финал босқичи чин маънода ёшларимизнинг катта спорт байрамига айланди.

Ушбу мусобақанинг I босқичи мактабларда синфлар ўртасида 2017 йилнинг сентябрь,октябрь ойларида ўтказилиб, унда жами 1 307 604 нафар ўқувчи иштирок этганди. II босқичи ноябрь ойида ўтказилиб, унда  юқори синфлар ўқувчиларидан 238 796 нафари спортнинг 12 та тур мусобақаларида иштирок этди.

Умумтаълим мактабларининг 9-10 синф ўқувчилари ўртасида  бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг вилоят финал босқичига Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Термиз ва  Денов туманлари мезбонлигида  спорт иншоотларида 4 та ҳудудга бўлиб ўтказилди.

Мусобақада баскетбол бўйича 1-ўринни Қизириқ, 2-ўринни  Жарқўрғон туманлари, 3-ўринни Термиз шаҳри  жамоалари эгаллашди. Қизлар ўртасида эса 1-ўринни Денов, 2-ўринни Қизириқ, 3-ўринни  Жар- қўрғон туман жамоалари эгаллашди.  Шунингдек, волейбол, футбол, ганд- бол  бўйича ўсмирлар ва қизлар жамоалари, яккалик, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзю-до, кураш, белбоғли кураш, бокс, таэквондо ВТФ, Турон яккакураши, оғир атлетика, енгил атлетика, бадминтон, стол тенниси, сузиш, шахмат, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, ўзбек жанг санъати бўйича ҳам 1-, 2-, 3 – ўринни олган жамоалар номи аниқланди.

Ёшларимизнинг чин маънода баркамоллик беллашувига айланган мусобақаларда 21 та спорт тури бўйича 2 332 нафар ўқувчи иштирок этди. Мусобақанинг якуни бўйича умумжамоа ҳисобида  1-ўринни Денов тумани, 2-ўринни Термиз шаҳри, 3-ўринни Қумқўрғон тумани жамоалари эгаллади.

14 май куни Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройининг Амфитеатр мажмуасида “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган “Ёшлик ва спорт байрами” бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қаҳрамон Акмалов, вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориевлар мамлакатимизда болалар спортига қаратилаётган эътибор ва ўз иқтидорларини намойиш этишларида айнан “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг аҳамияти хусусида тўхталиб, мусобақа ғолибларини эришган натижалари билан табриклаб ўтди.

Тадбирда жаҳон ва қитъа чемпионлари, олимпиада ғолиблари ҳамда совриндорларининг кўргазмали чиқишлари, таниқли санъат усталари, ёш санъаткорлар, эстрада хонандалари ҳамда бадиий жамоалар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

Байрам тадбири давомида “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг финал босқичида совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар ва 746 нафар ўқувчи эсдалик совғалари билан, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган Денов тумани жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Damas” русумли автомобиль билан тақдирланди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони

Термиз шаҳрида бугун эрталабдан «Мўйноққа мадад» экологик хайрия марафонига старт берилди. Веломарафон иштирокчиларини Сурхондарё вилояти …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan