Бош саҳифа / Спорт / “Ёшлик ва спорт байрами”га марҳамат!

“Ёшлик ва спорт байрами”га марҳамат!

Маълумки, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 2002 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг бу йилги вилоят босқичига 27-29 март кунлари Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Термиз, Денов туманлари мезбонлик қилганди.

Мусобақанинг саралаш ҳудудий босқичларини муваффақиятли босиб ўтган ёшлар 21 спорт тури бўйича маҳоратларини намойиш этдилар.

Жорий йил 14 май куни соат 18:00 да Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройининг амфитеатр мажмуасида “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган “Ёшлик ва спорт байрами” ўтказилади.

Байрам тадбирида “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг финал босқичида сов ринли ўринларни қўлга киритган жамоалар ва 746 нафар ўқувчи эсдалик совғалари билан, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган туман жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси “Damas” русумли автомобиль билан тақдирланади.

Шунингдек, тадбирда жаҳон ва қитъа чемпионлари, олимпиада ғолиблари ҳамда совриндорларининг кўргазмали чиқишлари, таниқли санъат усталари, халқ дасталари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилади.

Воҳамизнинг барча ёшларини, ўқувчиларни мамлакат ва жаҳон спорт ареналарига етаклашга муносиб замин яратиб келаётган ушбу “Умид ниҳоллари — 2018” спорт мусобақаларининг тақдирлаш маросимига бағишланган “Ёшлик ва спорт байрами”га таклиф этамиз!

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan