Бош саҳифа / Жамият / Ёшлик ва ҳайрат байрами

Ёшлик ва ҳайрат байрами

Шу куни “Сурхон” спорт мажмуасида ҳам байрам тадбири ташкил этилди. Тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари, адабиёт, маданият, санъат аҳли, вилоятимиздаги фаол ёшлар, олийгоҳлар талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, мактаб ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов Президентимизнинг ёшлар куни муносабати билан келажагимиз эгаларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Ёшлар вакили сифатида сўзга чиққан таниқли спорт устаси, воҳадошимиз Баҳодир Жалолов юртимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг юқорилиги уларни янгидан-янги марралар сари етаклаётганлигини билдирди.

Вилоятимиздан бир гуруҳ фаол ёшларга Президент сов- ғалари тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Таниқли санъаткорларнинг чиқишлари кўпчиликка манзур бўлди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мени кутган ҳақиқат…

Чамаси, 2008-2009 йиллар эди. Қашқадарёга бордим. Яқинларимни, яъни отамнинг акалари ва укаларини зиёрат қилгач, 1-2 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan