Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар юрт таянчи

Ёшлар юрт таянчи

Юртимизда ўсиб келаётган авлоднинг таълим-тарбиясига катта эътибор берилиб, иқтидорлиларни қўллаб-қувватлаш бўйича беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилаётгани бесамар кетмаяпти.

Яратилган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, ишбилармонлик, тадбиркорлик, илм-фан соҳаларида сезиларли муваффақиятларни қўлга киритаётган изланувчан йигит-қизлар сафи ортиб бораяпти.

Шундай ташаббускор иқтидорли ёшлардан бири ТерДУ магистранти, “Арт Плюс” таржимон-ёзувчилар ижодий жамоаси раҳбари Жўраали Солижоновдир. У 2016 йил олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши битирув  малакавий иши” танловининг республика босқичида ғолиб бўлиб, ТерДУнинг хорижий  тиллар йўналиши бўйича магистратура босқичига давлат гранти асосида қабул қилинганди. Ҳозирда иккинчи босқич магистрати Жўраали  илм сирларини ўрганиш билан бир қаторда таржимон-ёзувчилар ижодий жамоа си билан ҳамкорликда таржимонлик бўйича изланишларни давом эттираяпти.

Солижонов раҳбарлигидаги ижодий жамоага 45 нафар иқтидорли ва янгиликка интилувчан йигит-қиз уюшган бўлиб, улар шу пайтгача  10 та асарни турли тилларга таржима қилиб улгуришди. Ёш мутаржимлар 6 та бадиий асарни чоп этишга ҳозирлик кўришаяпти.

Ўтган йили вилоят ҳокимининг иқтидорли ёшлар билан учрашувидан кейин ижодий жамоанинг ишини ривожлантириш мақсадида 50 миллион сўм миқдоридаги грант ажратилганди. Бу ғамхўрлик ва молиявий кўмак иқтидорлиларни янги ютуқларни эгаллашга руҳлантирди. “Арт Плюс” ижодий жамоаси раҳбари Жўраали Солижонов  ўтган йили октябрь ойида ўтказилган ёш ижодкорлар уюшмасининг I форумида қатнашиб, жаҳон адабиётининг сара асарларини ўзбек тилига, ўзбек адабиётидан чет тилларига муаллифлик ҳуқуқи асосида  таржима қилиш ва чоп этиш лойиҳаси бўйича ғолиб бўлди.

Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan