Бош саҳифа / Жамият / ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “Меҳр қўлини узатайлик” деб номланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Меҳрибонлик уйида бўлган ҳарбий қисмимиз хизматчилари ва Термиз ҳарбий прокурори Ш.Тошматов ва прокурор  ёрдамчиси, Ғ.Раҳмоновлар Қуролли Кучларимизда кечаётган ислоҳотлар, Ватан ҳимояси олий шараф эканлиги ҳақида   тарбияланувчиларга маълумот беришди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Тарбияланувчиларга ҳарбий қисм номидан дазмол, стол, ширинликлар ва оддий аскар Д.Абдуллаев томонидан тайёрланган ҳайкалтарошлик буюмлари совға қилинди.

* * *

            Жарқўрғон туманида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди. Эрта тонгда туман марказидаги  Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тумандаги Какайди қўрғонида узоқ масофага югуриш бўйича марофон ўтказилди. Унда мактаб ўқувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар иштирок этди. Асосий барам тантаналари ҳарбий қисмларнинг бирида бўлиб ўтди. Байрам қатнашчиларини туман ҳокими З.Давлатов самимий табриклади. Шундан сўнг ҳарбийлар туман маданият бўлими, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш қилинди. Тадбир доираси расмлар ҳамда мамлакатимиз вилоятларига хос миллий таом — ош тайёрлаш бўйича кўрик-танловлар ўтказилди.

* * *

            Тошкент  давлат аграр университети Термиз филиалида ҳам байрам муносабати билан “Ватан улуғ — бурч муқаддас”, деб номланган тадбир ташкил этилди. Унда сўз олган филиал директори Ч.Бегимқулов мамлакатимиз суверенитети ва ҳудудий даҳлсизлигини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканини таъкидлади. Байрамона тадбирда университет филиалига ҳарбий тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинган талабалар иштирокида ҳақиқий юрт ўғлонларининг хизмат ҳаёти акс эттирилган саҳналар намойиш этилди. Талаба қизларнинг воҳага хос миллий рақслари ва ҳарбий ватанпарварлик куй-қўшиқлари барчани хушнуд этди.

Баҳром МИРЗААКБАРОВ,
Ангор туманидагиН”-ҳарбий қисм хизматчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan