Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар учун қулайлик

Ёшлар учун қулайлик

Сурхон воҳасининг энг чекка ҳудуди бўлган тоғли Мачай қишлоғида иккита мактаб, тиббиёт пункти бўлсада, мактаб ҳамда коллеж ўқувчилари ва иш билан банд бўлмаган ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун имконияти йўқ эди.

Шуни ҳисобга олиб халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутати Назар Турдибоев кичик футбол майдончасини бунёд этишга қарор қилди.

Аввало, Бойсун туман темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи Мачай филиалининг кун чиқиш томонидаги ташландиқ ерни тендер асосида олиб, ўзининг шахсий маблағи ҳисобидан футбол майдончаси қуришга киришди. Ўнқир-чўнқир тошлоқ ерлар текисланиб, водийдан кичик футбол майдончаси учун зарур бўлган материаллар ва сунъий чим қопламаси келтирилди. Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида янги футбол майдончаси уч қишлоқ ёшлари учун муносиб совға бўлди.

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари ўйингоҳнинг очилиш маросимида иштирок этиб, тадбиркорга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.160 миллион сўмга бунёд этилган ўйингоҳ эндиликда спортсевар ёшлар билан ҳар куни гавжум бўлмоқда.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE