Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар ташаббуси

Ёшлар ташаббуси

“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар  Олтинсой ва Денов туманларида ҳам ўтказилди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов, туман ҳокимликлари вакиллари, ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар  иштирокида бўлиб ўтган тадбирларда жамиятимизнинг ташаббускор ва фаол қатлами сифатида ёшларимиз давлат томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланаётгани алоҳида  таъкидланди. Ташаббускор ёшлар ҳам ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ошкора сўз юритишди.

Олтинсой ва Денов туманларида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича  берилган  таклифлар  юзасидан атрофлича фикрлар алмашилди. “Ҳоким ва ёшлар” тадбирида  ёш ҳунарманд ва рассомлар, иқтидорли  ҳаваскор ёшларнинг  ижодий кўргазмалари  ташкил этилди.

— Бизга билдирилган юксак ишончга муносиб бўлиш учун янада кўп ўқиш, изланишимиз лозим, — дейди  Денов туман  ёшлар иттифоқи  фаоли  Нигина Тошбоева.

Сарвар  ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми?

Термиз шаҳрида 180 676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan