Бош саҳифа / Спорт / Ёшлар спорт байрами олдидан

Ёшлар спорт байрами олдидан

Ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг бу йилги финал босқичи Жиззах вилоятида бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақанинг 5 та спорт тури яъни футбол, волейбол, баскетбол, гандбол ва бокс бўйича ўғил ва қиз болалар жамоалари ўртасида саралаш босқичи вилоятларда 2017 йилнинг 27 мартидан 13 апрелига қадар ўтказилиши белгиланган.

27 март куни “Баркамол авлод-2017“ мусобақасининг бокс тури бўйича вилоятимизда ўтказиладиган саралаш мусобақаларида иштирок этадиган 112 нафар спортчиларни Термиз темир йўл вокзалида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, “Камолот“ ЁИҲ фаоллари ва ОАВ ходимлари тантанали равишда кутиб олди.
Куннинг иккинчи ярмида “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган ушбу саралаш босқичини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мусобақанинг ташкилий қўмитаси аъзоси Ф. Шарипов анжуман қатнашчиларини мусобақа бош ҳаками И. Шамсиматов, мусобақа бош котиби Н. Арслонов ҳамда вилоятлар бокс федерациялари раҳбарлари билан таништиргач, ушбу мусобақа юзасидан ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan