Бош саҳифа / Таълим / Ёшлар келажаги учун

Ёшлар келажаги учун

Қизириқ туманида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Баркамол авлод” болалар маркази ҳам жорий янги ўқув йилини истиқболли режалар билан бошлади.

Марказда 720 нафар ўқувчи бадиий, техник ижодиёт, экосайёҳлик ва чет тили йўналишлари бўйича 23 та тўгаракда ўз иқтидорларини шакллантириб келишади. Ўтган ўқув йилида мазкур марказнинг М. Алиева, С. Ҳалилов, Ў. Ўтаганов, М. Ўралова, З. Номозова, Ф. Ҳасанова, О. Зиёдуллаева, С. Эшқобилова каби иқтидорли ёшлари ўз йўналишларида нафақат туман, балки вилоят босқич мусобақаларида ҳам фахрли ўринларни эгаллашди.

— 25 нафар ўқитувчиларимиз учун ёзги таътил даври янада масъулиятлироқ бўлди. Сабаби, бу мавсумда ўқувчиларимизнинг асосий вақти марказимизда кечди. Жорий ўқув йилида ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, “Кливин” тўгараги ҳам ташкил этилди. Ёшларимизнинг билимга, китоб билан дўст тутинишларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида  туман ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда “Китоблар ярмаркаси” ни ўтказишни режалаштирганмиз. Асосий мақсадимиз, янги ўқув йилида ҳам умидли ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган, — дейди марказ директори Насиба Худоймуратова

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE