Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси мурожаати

Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси мурожаати

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси
Оҳунжон УМАРОВнинг вилоятимиз ёшлари ва ота-оналарга
МУРОЖААТИ

 

Азиз ёшлар! Келажак бунёдкорлари! Ҳар сония, ҳар кун юраги “Ватан” дея ургувчи фидойи инсонлар!

Жонажон Ўзбекистонимизнинг эртанги куни, фаровон ҳаёти ва порлоқ келажаги учун мен, сиз, барчамиз бирдек дахлдормиз! Бу дахлдорлик ҳиссини барчамиз юракдан ҳис қилиб, Ватан олдидаги бурчимизни, фаол фуқаролик позициямизни мустаҳкамлашимиз лозим!

Ўзбекистон — чексиз имкониятлар макони. Мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ёшларимизнинг эмин-эркин ҳаёт кечириши, баркамол бўлиб вояга етишлари учун тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Илм-фан, таълим, маданият, спорт соҳаси ривож топиб, ёшларимиз ҳар жабҳада ўзларининг буюк аждодлар ворислари эканлигини намоён этмоқдалар. Зеро, уларнинг муваффақияти юртнинг ривожи ва нурли келажагидан далолатдир!

Аммо афсуски, ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратилаётган бир пайтда  жамиятимизда билиб-билмай тўғри йўлдан адашиб, хатога қўл ураётган ёшларимизнинг ҳам борлиги барчамизни ташвишга солмоқда.

Юртимизда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга бар ҳам бериш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йилнинг 15 ноябрда бўлиб ўтган  мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижросининг амалда қўлланилиши, бу борада йўл қўйилаётган  муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишда таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш масалалари ҳам таҳлил қилинди. Ушбу видеоселектор йиғилишида айтилган фикрлар ёшлар билан ишлайдиган, ёшларимизнинг бугунги ва эртанги ҳаёти учун масъулман деган, айниқса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида иш фаолиятини олиб бораётган ҳар битта ходим учун дастуруламал бўлди. Шу боис, мен ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ҳамда Сурхон воҳаси ёшлар етакчиси сифатида ўз олдимга жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятимизда ҳуқуқбузарликларга бар ҳам бериш борасида кўплаб мақсад ва вазифаларни белгилаб олдим. Чунки ҳар бир ёш жамиятимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.

Сиз азиз ёшларни вазиятга жиддий эътибор қаратишга, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этишга ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи атрофида эзгу мақсад, “Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш” йўлида бирлашишга чорлаб қоламан.

Азиз ёшлар, келажагимиз бунёдкорлари сизнинг бугунги ҳаракатингиз эртамизга пойдевор бўлади. Огоҳ бўлинг, ҳушёр туринг. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланинг. Юртимиз равнақига сиз ҳам улуш қўшинг. Юртбошимизнинг сиз ёшларга билдираётган юксак ишончига муносиб бўлинг.

Қадрли ота-оналар! Оилада бола вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари пайдо бўлса, уни яхши кузатиш ва аҳволини ўрганиш лозим бўлади. Чунки боланинг қалби содда ва тоза бўлиб, у ҳар қандай нақшни қабул қилишга тайёр! Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик  томон улғаяди. Унинг яхшилигига ота-она ва тарбия берувчилар шерик   бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улғаяди ва жавобгарлик ҳам унинг яқинлари зиммасига тушади.

Афсуски, бугунги тезкор ўзгаришлар даврида ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун астойдил уринаётган ёвуз кучлар мавжуд. Улар айрим ёшларнинг соддалигидан фойдаланиб,уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Демак сизу биз ота-оналар  фарзандларингизнинг тарбияси билан астойдил шуғулланиб, доим назорат қилиб борайлик! Юртбошимиз айтганларидек: “Ўз болангни ўзинг асра!” даъватига амал қилайлик!

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan