Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар ишончни оқлайди

Ёшлар ишончни оқлайди

Термиз шаҳридаги педагогика коллежи биносида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети филиали иш бошлади

Сурхон воҳасида педагогик кадрларга бўлган талабни қондириш мақсадида Президентимиз ташаббуслари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали очилди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Олий таълим вазири И. Мажидов, олий таълим муассасалари ректорлари, вилоят ҳокими, академик ва профессорлар, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари ва талабалар иштирок этди.

Янги ташкил этилган филиал жамоаси ва талабаликка қабул қилинган ёшларни вилоят ҳокими табриклар экан, Президентимизнинг, халқимизнинг ғамхўрлигига жавобан илм-фан сирларини мукаммал ўрганишлари талаб қилинишини таъкидлади. Меҳмонлар қайта жиҳозланган  университет заллари ва хоналарини кўздан кечириб, у ердаги шароит билан яқиндан танишдилар.

Президентимиз Ш. Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун  ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир”, дея айтган сўзлари ижобатини бир куннинг ўзида Термиз шаҳрида иккита олийгоҳ филиалининг очилиши мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бу ерда бошланғич таълим, мактабгача таълим, информатика ўқитиш методикаси, математика ўқитиш методикаси, рус тили ва адабиёти, махсус сиртқи ва бошланғич таълим йўналишлари бўйича 520 нафар йигит-қиз тўлов-контракт асосида талабалик сафига қабул қилинган. Айни пайтда уларга 40 нафардан ортиқ профессор ва ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда. Энг муҳими, мураббий ўқитувчиларнинг 15 нафари илмий даражага эга.

Тантанали тадбирда тенг дошлари номидан сўзга чиққан талаба: “Биз ёшлар Президентимизнинг, вилоят раҳбариятининг, ота-онамизнинг ишончини тўлақонли оқлашга ваъда берамиз”, дея таъкидлади. Бунга шубҳа йўқ.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE