Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар ишли бўлди

Ёшлар ишли бўлди

Қизириқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Асосий эътибор аёллар ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларига меҳнат мигрантлари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқароларга қаратилди.

— Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бухгалтерия ҳисоби йўналишини тамомладим, — дейди тадбир иштирокчиси Сарвиноз Бўронова.— Бугун бўлиб ўтаётган бўш иш ўринлари  меҳнат ярмаркасида ўз мутахассислигим бўйича  Қизириқ туманидаги  йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ишга қабул қилиндим. Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Келажакда ўз вазифамни яхши адо этишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, тадбир давомида  иштирокчиларга меҳнат қонунчилигига оид бўлган ҳуқуқий тавсиялар, маслаҳатлар берилди.

— Мазкур меҳнат ярмаркасига 123 та хўжалик юритувчи субъектлар ўзларидаги 570 та бўш иш ўринларини тақдим этишган бўлса, 80 дан ортиқ иш излаб юрган фуқаролар ва ёшлар иш билан таьминланганлик ҳақида йўлланма олди, — дейди Қизириқ тумани прокурор ўринбосари Мурод Пўлатов. — Жорий йилда тумандаги мавжуд 9 та касб-ҳунар коллежини 2356 нафар ёш мутахассис тамомлади. Шулардан 1150 нафари юртимиздаги турли олийгоҳларга ўқишга кириш истагини билдирди.

Бундан ташқари, иштирокчилар иш берувчи субъектлар томонидан ишчи ходимларга яратилган қулайликлар ҳақидаги маълумотлар билан ҳам танишди.

С. АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE