Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар ишли бўлди

Ёшлар ишли бўлди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят прокуратураси ҳамда Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ўнлаб ёшлар ўз йўналиши ва мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмага эга бўлишди.

Унда Термиз шаҳар, Ангор, Шеробод, Қизириқ, Бойсун ҳамда Термиз туманидан келган 317 нафар фуқаро иштирок этди. Ярмаркада туманлардаги 619 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 2 423 та бўш иш ўринларини таклиф қилишди. Айниқса, таклиф қилинган иш ўринларининг 514 таси ўрта махсус маълумотга эга бўлган ёшларга мўлжаллангани касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларни тамомлаб, иш излаб юрган ёшлар учун айни муддао бўлди. Натижада, 103 нафар фуқаронинг иш жойи тайин бўлди.

Қувонарлиси, ярмаркада ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятида юрган  ўғил-қизларимиз бизнес-режасини тақдим этишиб, улардан 13 нафарига тижорат банклари ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, иссиқхона ташкил этиш ва паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 7 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилиши учун махсус сертификатлар топширилди.

— Анчадан буён иссиқхона қуриб, унда лимон, помидор ва булғор қалампири етиштиришни ният қилиб юрардим, — дейди бойсунлик Бибинур Қурбонова. — Термиз шаҳридаги меҳнат ярмаркасида бизнес-режамни “Қишлоққурилишбанк” АТБ ходимларига тақдим қилдим. Улар маъқуллашди ва менга имтиёзли 7 фоизли 17 миллион сўм маблағ кредит ажратишадиган бўлди. Дарвоқе, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида юрган биз каби ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятдан хурсандмиз. Ҳарҳолда энди кредит оламан деб, турли ташкилотларнинг эшигида сарсон-саргардон бўлмаймиз.

Наргиза ҚОРАБОЕВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши
жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan