Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар – гиёҳвандликка қарши

Ёшлар – гиёҳвандликка қарши

Дунё, инсоният бино бўлибдики, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик одамларга ҳеч қачон наф олиб келмаган. Бунга тарихдан минглаб мисоллар келтириш мумкин.

Бир лаҳзалик кайф- сафо деб ҳаётини, оиласини, гулдек умрини хазон қилганлар озмунча дейсизми? Гиёҳвандлик гирдобига тушиб қолган кишининг тақдири аянчли таназзул билан якунланади.

Шу мақсадда жорий йил 1 февралдан 1 март га қадар бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш ойлиги” профилактика тадбири ўтказилмоқда.  Шундан келиб чиқиб, туманимиздаги педагогика ва хизмат кўрсатиш, ижтимоий-иқтисодий, агросервис, агросаноат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш каби касб-ҳунар коллежларида тадбирлар ўтказилди. Бу тадбирларнинг мазмунли ўтишида Ш. Хуррамов, Х. Маматалиев, Т. Аҳмедов, Ч. Омонов, С. Абдурасулов, Б. Қурбонов, А. Мўминов, М. Қурбонов каби коллеж директорлари хизматлари таҳсинга лойиқдир.

Шунингдек,  тумандаги 55 та ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари билан ҳам “Ёшлар — гиёҳвандликка қарши” мавзуида учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.  Ҳар бир олиб борилган профилактик тадбирдан сўнг коллеж ва мактаб ўқувчиларига “Икки эшик ораси” видеофильмини намойиш қилдик ва бу ҳақда ёшларимизнинг фикр-мулоҳазаларини тингладик. Муҳтарам Президентимиз томонидан бу борада қабул қилинган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти билан ёшларимизни таништириб боришга ҳаракат қилдик.

Энг муҳими, олиб борилаётган тадбирлар, учрашув ва мулоқотлардан шу нарса аён бўлмоқдаки, бугунги йигит-қизларимиз гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, терроризм ва ақидапарастликка наф- рат кўзи билан қарашади. Уларнинг миллий маънавий қадриятларимизга юксак эътиқоди, миллий иммунитетининг пойдорлиги келажакда шу юртнинг муносиб фарзандлари бўлиб етишишидан далолат беради.

Зариф ОМОНОВ,
Музработ туман ИИБ бошлиғининг
кадрлар бўйича ўринбосари,
подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan