Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар даврасида

Ёшлар даврасида

Термиз туманида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан кечган самимий учрашувда туман ёшларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб,  уларни ўйлантираётган саволлар ўз ечимини  топди. Асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш, қишлоқ инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган масалалар мулоқот марказида бўлди.

Учрашувда иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда мутасадди раҳбарларга ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш каби масалалар бўйича топшириқлар берилди. Ёшлар томонидан билдирилган айрим масалалар жойида ечимини топди.

— Вилоятимиз ҳокими билан кечган суҳбатни ёшларимиз узоқ вақт эслаб  юришса, ажаб эмас, — дейди Дилором Валиева. — “Остона — Гилам” оилавий кичик корхонасини ташкил этиб, тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйдим. Корхонамизда иш кўламини янада кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, миллий қадриятларимиз бўлган  гиламчилик  анъаналарини замонавийлик уйғунлигидаги янги услубларини яратиш учун тижорат банкидан кредит маблағи олишда бир қатор муаммолар юзага келганди. Вилоят ҳокими масаланинг ечими борасида мутассаддиларга керакли кўрсатмалар берди.

Тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил  этилиб, мутахассисликлари  бўйича иш излаётган ёшларга тумандаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари, идора ва муассасаларга  йўлланмалар берилди.

— Ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, мавжуд  муаммоларини бартараф этиш, қизиқишларини ўрганиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида  ташкил этилган ҳоким ва ёшлар учрашуви  муҳим аҳамиятга эга бўлди, — дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Шаҳрибону Темирова.

С.  ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan