Бош саҳифа / Жамият / Ёшлар даврасида

Ёшлар даврасида

Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида “Ҳоким ва ёшлар”  учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги биносида жам бўлган ёшлар вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга ўзларини ўйлантириб келаётган масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Маълумки, юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида муайян ишлар қилинмоқда.

Аммо, жойларда тижорат банкларининг кўмаги, касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг иш билан бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Бу борада мурожаат қилган ёшларимиз муаммоси шу жойнинг ўзида мутасадди идора вакиллари иштирокида ечимини топадиган бўлди. Шунингдек, спорт, ишсизлик, қишлоқларнинг ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш масаласи ҳам четда қолмади.

Самимий кечган мулоқот жараёнида иштирок этган идора, ташкилотлар раҳбарларига тегишли камчиликлар ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE