Ёшлар билан мулоқот

0
41

Музработ тумани марказидаги истироҳат боғида “Ёшлар – келажагимиз” Давлат   дастури  ижроси доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Туман  ҳокимлиги, прокуратураси, бандликка кўмаклашиш маркази, ёшлар  иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда  Музработ тумани ҳокими Э.Алимов ва вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориевлар иштирок этди. Унда кейинги пайтларда туман  ёшларининг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида эътиборли  ишлар  олиб  борилаётганлиги  алоҳида  таъкидланди.

Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда тумандаги  101 та  корхона ва  ташкилот 872 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

Коллежни тамомлаб уч йилдирки иш топа олмай юргандим. Менга ташкилотлар иш таклиф қилишди. Ўзим маъқул  топган  ишга йўлланма олдим, — дейди иштирокчи Ситора  Мажидова. — Энди менинг ҳам жамиятга нафим тегишидан ғоят шодман.

Сарвар ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг