Бош саҳифа / Маданият / Ёш рассомлар танлови

Ёш рассомлар танлови

Мактабимизда буюк мутафаккирлар ва шоирлар, таниқли илм-фан намояндалари ҳамда муҳим саналарга бағишлаб турли муҳим тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.

Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, ўқиб-изланишга, мустақил фикрлашга ўргатади. Куни кеча илм даргоҳимизда “Биз ёшлар ОИТС ва ОИВга қаршимиз” шиори остида расмлар танлови ташкил қилинди. Унда сурат чизишга иштиёқи баланд 28 нафар иқтидорли ўғил-қиз иштирок этди. Икки кун давом этган танлов қатнашчиларининг ижодий ишларини воҳанинг таниқли рассоми, вилоят “Ёшлар маркази” қошидаги “Ёш рассомлар” тўгараги раҳбари Турсунпўлат Ўроқов ҳамда мактаб чизмачилик ва тасвирий санъат фани ўқитувчиси Собир Мустарамовлар баҳолаб боришди.

Ўқувчи рассомларнинг 8 нафари танлов финал босқичида иштирок этишди. 8 “А”-синф ўқувчиси Жасмина Аҳмедова томонидан чизилган расм мавзуга доир энг яхши тасвирий санъат намунаси деб топилди. 7 “Б” синф ўқувчиси Ҳилола Султонова ва 6 “А” синф ўқувчиси Озодбек Аҳмедовларнинг расмлари ҳам фахрли ўринларга лойиқ кўрилди.

Танловда кимнинг қандай ўрин эгаллагани муҳим эмас. Танлов баҳонасида ўқувчилар кўнгилларидаги кечинмаларни оқ қоғозга кўчиришди ва иқтидорларини тенгдошларига намойиш қилишди.

Салима ОРОЛОВА,
Термиз шаҳридаги 11-умутаълим мактаби
директорининг маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan