Бош саҳифа / Адабиёт / Ёш ижодкор туҳфаси

Ёш ижодкор туҳфаси

Соҳир туйғулар қоғозга кўчганда шеърга айланади. Тўғри, барча ҳам шеър ёзишни, ижод қилишни уддалай олмас, бироқ соғинч, дардчил, кўнгил кўзи очиқ инсон борки, сирлари ва туйғуларини қалам билан ўртоқлашар экан.

Айни шундай кўнгил кечинмаларини шеърга солиб, қалам тебрата бошлаган музработлик ёш ижодкор Қурбонали Акрамовнинг “Туйғулар ифори” номли илк шеърий тўплами “Янги аср” нашриётида чоп этилди.

Эндигина йигирма ёшни қоралаган бу йигитнинг шеърлари ҳамин қадардир, деб ўйларсиз. Китобни варақлар эканман, Қурбоналининг ёшига ва қарашларига монанд фикрлари, самимий туйғулари содда ва халқона тилда ёзилганки, Ватанга, ота-онага, яқин дўстларига, вафоли ёрга бўлган меҳр-муҳаббатини ишонарли тарзда ифодалаб берганлигига амин бўлдим. Дарвоқе, ёш қаламкаш ижодида таниқли устоз шоирлар нафаси, ташбеҳлари яққол кўзга ташланади.

Қурбонали Акрамов келажакда шоир бўлиш орзуси билан ёнаётган умидли ижодкорлардан. У ўзбек, форс-тожик адабиётини севиб мутолаа қилади. Айни дамда, “Туйғулар ифори”даги самимий мисралар ўқувчиларга маъқул келади, деб умид қиламиз.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энг яқин дўст, энг яхши совға

Апрелнинг шаррос ёмғирлари тинмай турган кунларнинг бири эди. Одатдагидек кундалик юмушларимиз билан бандмиз. Кутилмаганда боғчамизга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan