Бош саҳифа / Жамият / Ёш инновациячи

Ёш инновациячи

ЎзЛиДеП ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълим маркази ҳамкорлигида касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларни янги ғоялар, кашфиётлар ва ихтиролар сари ундайдиган бу танловда иштирокчилар бир-биридан қизиқарли, тежамкор янги лойиҳаларини тақдим этишди. Унда Қумқўрғон туманидаги Сайхон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зилола Жумаева 1-, Термиз банк коллежи ўқувчиси Гулҳаё Юсупова 2- ва Сариосиё педагогика коллежи ўқувчиси Фарҳод Тош- пўлатовлар 3-ўринга муносиб деб топилди. Ғолиблар танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

М. ЭШНАЗАРОВ,
ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan