Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ёнғоқ пайванд қилинса…

Ёнғоқ пайванд қилинса…

Президентимиз боғдор-чилик соҳасини ривожлан-тиришга алоҳида эътибор қаратиб, серҳосил, касаллик ва зараркунанда-ларга, баҳор ва қиш совуқларига бардошли, самарадорлиги юқори бўлган мевали дарахтлар навларини кўпайтириш, уларни тоғли, тоғ олди ва унумдорлиги паст ерларга интенсив технологиялар асосида экишни жойларда ўтказилаётган йиғилишлар-да бот-бот таъкидлаяпти.

Воҳамиз иқлими бошқа ҳудудларга қараганда иссиқ, мевали дарахтлар тез ривожланади, мўл ва сифатли ҳосил беради. Айниқса, ёнғоқзорлар майдони йил сайин кенгайиб, фермер хўжаликлари янги боғлар ташкил этмоқда.

Ёнғоқнинг серҳосил, сифат ва самарадорлиги юқори бўлган навларини кўпайтириш учун пайвандлаш усули билан тез ва сифатли мева етиштириш асосий вазифа ҳисобланади. Хусусан, грек ёнғоғи ҳамда Америка пекан ёнғоғининг серҳосил навларини кўпайтиришда уруғидан экилган ёнғоқларни иккинчи йил пайванд қилиб, 4-5 йилда ҳосил берадиган кўчат тайёрлаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, тажрибаларга кўра уруғдан (мевасидан) экилган ёнғоқни кўчатчилик участкасида эмас, балки ташкил этилган боғда пайвандлаш яхши натижа беради. Сабаби, ёш ниҳоллар озуқа моддаларига бой бўлган жойда яхши ривожланади ва қилинган пайванд тез тутади. Кўчатзорда сув борлиги туфайли кесилган жойида битиш (каллус) яхши амалга ошмай, пайванд тўлиқ тутмайди.

Ёнғоқларни куртак пайвандлаш алоҳида технология талаб этади, яъни пайвандтаг ва пайванддўсни доира шаклда кесиб амалга оширилса, яхши натижага эришилади. Бунинг учун ниҳолнинг ер устидан 20 сантиметр баланд жойидан пайванд қилинса, 70-80 фоизли натижага эришиш мумкин.

Неъматулла АСТАНАҚУЛОВ,
республика боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-
тадқиқот институти Сурхондарё
илмий тажриба станцияси
илмий ходими
Абдураҳим МИРЗАЛИЕВ,
Денов туманидаги
31-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE