Бош саҳифа / Жамият / Ёлғонларга ишонманг

Ёлғонларга ишонманг

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳар йили дунёда 4 миллиондан ортиқ инсон ўз эркига зид равишда қулга айлантирилмоқда.

Мазкур жиноятдан тушаётган йиллик даромад миқдори қарийб 150 миллиард АҚШ долларини ташкил этаркан. Бухоролик “Неъматовлар” оиласи воқеасини эсласак. Бу оила аъзолари 2003-2008 йиллар мобайнида 30дан ортиқ аёлни Хитойга гўёки ишлашга юбориб, уларни ўзга юртларда хору-зорликда кун кечиришига сабабчи бўлган. 2008 йил 13 ноябрда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди мазкур оила аъзолари содир этган жиноят юзасидан тегишлича ҳукм чиқарган эди. Ёки ўтган йилнинг охирида Андижонда Барчиной Ҳамидова 5 кунлик чақалоғини жиноий шериклари ёрдамида 6,1 миллион сўмга, жорий йилнинг февралида эса Гулчирой Миркомилова ўзининг 2 ёшли қизини келгусида айланма йўллар орқали четга олиб чиқиб кетилишига розилик билдирган ҳолда 9 миллионга сотаётган вақтида божхона ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Маълум бўлишича, Гулчирой фарзанди учун 18 миллион сўмни иккига бўлган ҳолда олмоқчи бўлган.

Бундай жиноятнинг кўпайишига сабаб аҳолининг ҳуқуқий билим даражаси етарли эмаслиги. Ҳуқуқий билим юксалишида эса тарғибот масаласи катта роль ўйнайди.

Вилоятда одам савдоси жиноятининг қурбонига айланган воҳадошларимиз 2015 йилда 36 нафар, 2016 йилда 23 нафар, 2017 йил ўтган ойларида 3 нафарни ташкил этади.              Шу ўринда таъкидлаш керак, чет элга ишлашга кетиб, узоқ вақт алоқага чиқмаётган, одам савдоси билан шуғулланаётган ёки улардан жабр кўрган фуқаролар бўлса, вилоят божхона бошқармасининг (0376) 225-02-26 рақамли “Ишонч телефони”га ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши мумкин. Ушбу ҳолатлар юзасидан вақтида қилинган мурожаат неча минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолишга, ёки уларнинг оғирини енгил қилишга хизмат қилади.

Гавҳар МАМХМУДХОНОВА,
божхона хизмати катта
инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan