Бош саҳифа / Жамият / Ёлғонга алданиб қолманг

Ёлғонга алданиб қолманг

Бугунги кунда республикамизда 16 та диний конфессияга мансуб 2 минг 238 та диний ташкилот фаолият олиб бормоқда.

Ушбу диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани эса юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир.

Бироқ, орамизда яратилган бундай имкониятдан фойдалана туриб, ғанимларимиз ноғорасига ўйнаб, юртимизга тош отишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Улар энг аввало, бўш вақти мазмунли ташкил этилмаган, назоратсиз ёшларнинг онгини заҳарлашга, уларни жиноят кўчасига бошлашга ҳаракат қилишади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сариосиё туман Кенгашида ташкил этилган “Диний экстремизм ва терроризм — жамият тараққиётига таҳдид” мавзуидаги тадбирда ҳам ана шулар хусусида сўз юритилди. Тумандаги таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этган тадбирда диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, диний соҳада фаолият юритаётган расмий веб-сайтлар, миссионерлик, мутаассиблик, такфир, ҳижрат, жиҳод, шаҳид ва  мазҳаблар хусусида ҳам тушунчалар берилди.

— Тадбирда сўзга чиққанлар “Ишид”нинг қабиҳ ишлари ҳақида ҳам маълумот беришди, — дейди 57-умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилрабо Камолова. — Бир неча йилдан буён Сурия ва Ироқда ўз ҳаракатларини олиб бораётган бу гуруҳ аъзолари томонидан бир ойда беш мингга яқин инсоннинг ҳаётига нуқта қўйиларкан. Улар орасида ёшлар, кексалар, ҳаттоки, гўдаклар ва ёш болали оналар борлиги жуда ачинарлидир.

Тадбирда йиғилиш иштирокчилари эътиборига “Ватангадо”  номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Феруза
РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan