Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ёлғондакам солиқчи

Ёлғондакам солиқчи

фириб берса ишонманг!

Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилаётган имтиёз ва эркинликлар ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, ёшларни иш билан таъминлаш ва шу аснода уларнинг муносиб даромад топиши, фаровонлигининг ошиб боришига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунга қарамай, давлат томонидан яратилаётган бу имкониятлар моҳиятини тушунмай тадбиркорларни қўрқитиш йўли билан фойда излаётганлар ҳам мавжуд.

Якка тартибдаги тадбиркор Д.Машарипованинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) мурожаати бўйича ўтказилган терговга қадар текширишда фуқаро З. Қувонов ўзини “Солиқ департаментида ишлайман” деб таништириб, ундан 400 минг сўмлик аёллар кўйлагини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб кетгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

И.НУРСАИТОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш департаментининг вилоят бошқармаси катта инспектори
Д.ЙЎЛДОШЕВ,
департаментнинг Музработ
туман бўлими инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE