Бош саҳифа / Спорт / Йирик хисобдаги мағлубият

Йирик хисобдаги мағлубият

Термизнинг “Сурхон” жамоаси бу гал Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси меҳмони бўлди. Андрей Микляев шогирдлари унинг адаши Андрей Канчельскис шогирдларининг ҳужум ўйинига қарши ҳимоя ва қарши ҳужум тактикасини қўллашди.

Учрашувнинг 70-дақиқачигача ҳаммаси рисоладагидек борди. Аммо охирида термизликлар учрашувни дуранг билан якунлаш умидида бутунлай ҳимояга ўтиб олишди. Учрашув ҳаками Виктор Серазитдинов термизликлар дарвозабони Аслбек Омонов тўпни ўйинга киритишни ата- йин чўзганлиги учун огоҳлантирди. Бу Аслбек Омоновнинг иккинчи огоҳлантириш олиши бўлиб, кейинги ўйинда майдонга тушмаса керак.

Меҳмонларнинг ҳимояга ўтиб олганидан фойдаланган наманганликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди. Ниҳоят,мезбонлар футболчиси Жўрабоев ўнг томон бурчакдан ташлаб берилган тўпни дарвозага йўллади. Термизликлар ҳужумга ташланишди. Натижада, ҳимояда бўшлиқ пайдо бўлди. Бундан фойдаланган А. Аҳмедов ва А. Касьянлар термизликлар дарвозасини яна икки марта нишонга олишди. “Сурхон” мавсумдаги 0:3 ҳисобидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Энди термизликлар навбатдаги учрашувни 28 апрель куни ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” жамоаси билан ўтказишади.

М. ЖУМАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE