Бош саҳифа / Спорт / Йирик ҳисобдаги мағлубият

Йирик ҳисобдаги мағлубият

Қисқа муддатли танаффусдан кейин Ўзбекистон суперлигаси иштирокчилари II-тур ўйинларини ўтказишди.

Танаффусдан олдин 18 очко билан биринчиликда учинчи ўринни эгалаб турган Термизнинг “Сурхон” жамоаси бу турда турнир жадвалидаги қўшниси 2-ўринни банд этган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси меҳмони бўлди.

Танаффуснинг “Локомотив” жамоаси фойдасига ишлагани дастлабки дақиқаларданоқ маълум бўлиб қолди. Майдон эгалари ҳужумга зўр беришди. “Сурхон” жамоаси ҳам бўш келмади, албатта. Аммо мамлакат чемпиони ўйинчиларининг маҳоратда устун эканликлари, барибир, сезилиб қолди. Биринчи бўлимдаёқ мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Дастлаб, бурчакдан тепилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев термизликлар дарвозасига боши билан йўллаган бўлса, сўнг Игорь Елич узоқдан туриб, кучли зарб билан меҳмонлар дарвозасини забт этди.

Иккинчи бўлимда “Локомотив” футболчилари яна учта тўп киритишди. Улардан бирини бутун ўйин давомида фаоллик кўрсатган Темурхўжа Абдуҳолиқов жанубликлар дарвозасига аниқ йўллади.

Мезбонларнинг 5 та голига, учрашув тугашига 18 дақиқа қолганда, майдонга туширилган Аббос Махсталиев битта тўп билан жавоб берди.

Энди термизликлар 23 июнь куни Тошкентнинг“Бунёдкор” клубини қабул қилишади.

М.Жумаев

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE