Бош саҳифа / Жамият / ЙИГИТ ҒАМИ ЭЛИДА, ЭЛНИНГ ҒАМИ ДИЛИДА

ЙИГИТ ҒАМИ ЭЛИДА, ЭЛНИНГ ҒАМИ ДИЛИДА

Карантин даврида фуқароларнинг хавфсизлиги ва уларнинг мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

 Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят қўриқлаш бошқармаси томонидан 1286 та халқ хўжалиги объектлари ҳамда фуқароларнинг 221 та хонадони қўриқланмоқда.

Хабарингиз бор, республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин белгиланлиги сабабли қатор чекловлар жорий этилди ва тадбиркорлик субъектларининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Бу жараёнда фуқароларимиз мол-мулкини ўйлаб, хавотирга тушиши табиий. Бунга эса асло ўрин йўқ. Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ҳозирги карантин пайтида тадбиркорларга тегишли объектларининг (дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ресторан, кафе, барлар) ишончли қўриғини таъминлаш мақсадида янада ҳушёрликни оширган ҳолда туну кун хизмат олиб борилмоқда.

– Ушбу хизмат ходимлари мулкий жиноятларнинг олдини олиш, моддий-товар бойликларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда карантин даврида кўчалар, савдо дўконлари, кўп қаватли уйлар ва бозор атрофидаги санитария ҳолатни янада яхшилашга қаратилган дезинфекция тадбирларида ҳам фаол иштирок этишмоқда, – дейди вилоят қўриқлаш бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори Содиқ Абдуллаев. — Шунингдек, карантинга олинган хонадонларни ҳам қўриқлашмоқда. Қўриқлаш хизматининг автотранспорт воситалари ёрдамида ҳар бир маҳалла ва кўчаларда овоз кучайтиргичлар орқали карантин тартиб-қоидаларини тушунтирилиб, профилактик тадбирлар давомида фуқароларга бир жойда тўпланмаслик, масофани сақлаш ҳамда зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, уйда қолишлари ва фойдали машғулотлар билан банд бўлишлари борасида тавсиялар берилаётир. 

            Бундан ташқари, хизмат ходимлари хайрия ишларида ҳам фаол қатнашмоқда. Коронавирус инфексиясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик”  жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда ўтказиб бердилар. Профилактик тадбирлар давомида жойлардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларига ҳам ташриф буюришиб, уларга рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришди.

Албатта, юрт тинчлиги, халқ фаравонлигини таъминлашдек эзгу бурчини адо этаётган ҳар бир юрт посбонидан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Улкан ишонч ва масъулиятни ҳис этган қўриқлаш ходимлари ҳам бугун ўзининг машаққатли ҳамда масъулиятли вазифаларини ана шундай уюшқоқлик ва сидқидилдан адо этмоқдалар.

Айтиш керакки, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида Ҳукуматимиз ва тегишли ташкилотлар томонидан Сиз ва бизнинг хавфсизлигимиз борасида тизимли ишлар олиб борилаётганини асло унутмаслик лозим. Фақат бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan