Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Яширилган сигаретлар

Яширилган сигаретлар

Ватанимизга келиб-кетувчи хорижликлар ҳам божхона чегараларида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилишлари шарт.

Божхона масканларидан ўтаётган шахсларнинг дастлабки мажбурияти бу — ёнида мавжуд буюм-ашёлар, товар моддий бойликлари ҳамда валюта қийматликлари тўғрисида божхона ходимини оғзаки огоҳлантириб, ёзма равишда қайд қилдириши ва декларациялаш керак бўлади.

Қўшни Афғонистондан Ўзбекистонга келган Аҳмад Шах Бесмелла Тахир божхона ходимига ёнида яширилган ва тақиқланган ашё-буюмлар йўқлигини таъкидлаган. Ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг ёнидан ҳеч нима топилмаган. Аммо… Аҳмад Шах Бесмелла Тахирнинг бошқарувидаги “Тойота королла” русумли енгил автомашинаси чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилгач, автомобилнинг кўз илғамас бўшлиқларида 130 қути “ESSE” маркали сигарет яширилгани аниқланди.

Хўш, меҳмон йўловчи мазкур тамаки маҳсулотларини нима сабабдан Ўзбекистонга яширинча олиб киришга уринган? Гап шундаки, тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришда Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сонли қарорининг 1-иловасида келтирилган меъёр талабларига риоя этишлари шарт.      Қарорга кўра, бошқа давлатдан Ўзбекистонга кириш чоғида барча турдаги тамаки маҳсулотларининг умумий миқдори 10 қутидан ошмаслиги керак. Демак, афғонистонлик йўловчи тартибдан хабардор, аммо қандай бўлмасин, 130 қути “ESSE”ни божхоначиларнинг кўзидан пана қилиб ўтишга уринган.

Аниқланган ҳолат юзасидан қоидабузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра тегишлича қарор қабул қилинди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат. Аф- ғонистондан Ўзбекистонга қараб йўл олган Буюк Британия фуқароси Хедаяти Абдошукур ҳам жами 480 қути “Esse”, “Cavallo”, “Conino Lamborghini”, “L&M” маркали сигаретларни мамлакатимизга яшириб олиб ўтмоқчи бўлган вақтда унинг юклари “Rapiscan XR624” русумли рентген аппаратидан ўтиш чоғида божхоначилар томонидан тўхтатилган. Қизиғи шундаки, божхона кўригидан ўтишдан аввал фуқаро сўров пайтида тамаки маҳсулотлари ҳақида божхоначиларга на оғзаки, на декларациялаш ор- қали маълум қилган.        Британиялик фуқарога нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, Термиз туман маъмурий суди томонидан ҳукм чиқарилди.

Г.МАҲМУДХОНОВА,
божхона хизмати капитани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE