Бош саҳифа / Жамият / “Яшил” ёки “қизил” йўлак

“Яшил” ёки “қизил” йўлак

ундан ўтиш қоидаларини биласизми?

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб республикамизнинг барча ҳалқаро аэропортлари қаторида “Термиз” халқаро аэропортида ҳам икки йўлакли тизим амалиётга татбиқ этилди.

Дастлабки январь ойи давомида “Термиз”  халқаро аэропорти орқали 3 минг 477 нафар йўловчилар рўйхатдан ўтказилган бўлса, уларнинг 97,8 фоизи божхона маскани орқали ҳаракатланишида “яшил йўлак”ни танлаган.

Таъкидлаш жоизки, икки йўлакли тизим орқали божхона назоратидан ўтказиш биринчи навбатда юртимизга кириб келаётган сайёҳлар ҳамда йўловчиларнинг вақтини тежаб, ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади. Албатта, бундан йўловчилар ҳам мамнун.

— Россия Федерациясининг “Пулково”, “Домодедово” хамда “Внуково” аэропортларида божхона назоратидан ўтиш жараёнида ҳам худди шу каби қулайликларни кўриб, ўзимизнинг аэропортларда ҳам шундай икмониятлар хақида орзу қилар эдик, — дейди “Санкт Петербург-Термиз” йўналиши бўйича келган фуқаро Дилшод Ражабов. — Ана энди ушбу янгилик хақида эшитиб, уни ўз кўзим билан кўриб, яратилган қулайликлардан барча йўловчилар қатори мен ҳам хурсанд бўлдим

Ушбу тизимда эндиликда йўловчилар божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида “яшил” ёки “қизил” йўлакни мустақил равишда танлашади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки резидентлари томонидан эквиваленти 2000 АҚШ долларига тенг нақд хорижий валюталарни олиб кириш ва олиб чиқишда декларациялаш мажбурий эмаслиги кўзда тутилса-да, хорижга чиқиб кетишда эквиваленти 5000 АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги нақд хорижий валютани Марказий банк рухсатномаси билангина декларациялаш йўли орқали олиб чиқиб кетишга йўл қўйилади. Нақд хорижий валютани олиб киришда эса ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бундан ташқари, жисмоний шахсларга қуйидагилар рухсат этилади:

– чегарадош бўлмаган давлатлардан эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни олиб ўтиш,

– Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм”ни энг кам иш хақининг 5 баробар миқдоридаги суммани ҳеч қандай тўсиқсиз олиб ўтиш,

– ҳаракатланаётган фуқаро буюмлари орасида тақиқланган товарлар мавжуд бўлмаганда, ёнидаги нарсаларни оғзаки маълум қилиб, бемалол яшил йўлак орқали ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Аммо, яшил йўлакдан ўтаётган шахс тақиқланган ёки белгиланган меъёрлардан ортиқ товар ва нақд валюталар юзасидан божхоначида шубҳа уйғотса, уларга нисбатан божхона назорати шакллари қўлланилиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Ва ушбу жараёнда божхона қоидабузарлик ҳолати фош этилса, у ҳолда жисмоний шахс божхона қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Юқорида келтирилган барча қулайлик ва икмониятларнинг туб замирида энг авалло, инсон манфаатлари мужассамдир. Лекин минг афсуски, орамизда бу каби қулайликлардан оқилона фойдаланиш ўрнига, “яшил йўлак” орқали ўтишни “ўз қаричи” билан чамалаб, божхоначиларни алдашга уринаётган фуқаролар ҳам учраб турибди.

2018 йил 21 январь куни “Термиз аэропорти” чегара божхона постида “Москва-Термиз” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Н. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтиш вақтида, унинг телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган 19 дона порнографик мазмундаги материаллар борлиги аниқланди ва холислар иштирокида тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Натижада, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув материали юритилиб, кўриб чиқиш учун Сурхондарё вилояти маъмурий судига юборилди.

Алишер ҚОДИРОВ,
Термиз халқаро аэропорти 
чегара божхона пости бошлиғи,
Бахтиёр АБДУРАҲМОНОВ,
ташувларни ташкиллаштириш
хизмати бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan