Бош саҳифа / Жамият / “Яшил дунё” ажойиботлари

“Яшил дунё” ажойиботлари

Бугун кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилган. Барча ташкилотлар, хонадонларга турли манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар экилаяпти. Бу аввало, ўзимиз яшаб турган муҳитнинг обод бўлиши билан бир қаторда, ўсимликлар дунёси ҳавонинг мусаффолигини таъминлашга хизмат қилади.

Инсон доимо ўсимликлар дунёси билан боғлиқ ҳолда ҳаёт кечиради. Ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос хусусияти бор. Жумладан, бир гектар арчазорнинг карбонат ангидридни ютиш қобилияти 100 фоизга тенг бўлса, ки- йик ўти, ялпиз, янтоқ каби ўсимликлар доривор хусусиятга эгалиги билан ажралиб туради. Ибн Сино ҳам ўзининг “Тиб қонунлари” асарида 900 га яқин ўсимликнинг доривор хусусиятларига изоҳ берган: “Доривор хусусияти бўлмаган ўсимлик йўқ ва ўсимлик билан даволанмайдиган касаллик ҳам йўқ”. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, ер юзидаги ҳар бир гиёҳ инсон ҳаёт фаолияти учун фойдалидир.

Айрим ўсимликлар эса атмосфера ҳавосига инсон учун зарарли бўлган микроорганизмларга қирон келтирувчи органик модда — фитонцидлар ажратиб чиқаради. Масалан, оқ қарағай пўстлоғидаги фитонцидлар дизентерия бактерияларини ўлдирувчи асосий воситалардан биридир. Бундан таш- қари, жийда, акация, магнолия каби дарахтлар ёқимли ҳид таратиб, инсонга яхши кайфият улашса, бошқаси танадаги дардларга малҳамдир. Бугунги тиббиётнинг хулосасига қараганда эса ўрмон ўсимликларини ҳайвонлар оч қолганлиги учун эмас, балки танасидаги гижжаларни йўқотиш учун истеъмол қилар экан.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, атроф-муҳитни безаб, табиий неъматларни ҳадя этаётган она табиатни асрашимиз ва унга нисбатан оқилона муносабатда бўлишимиз лозим. Ён-атрофимизни дов-дарахтлар ва гуллар билан яшилликка буркасак, бу фақат бизнинг фойдамизга хизмат қилади.

Х.ЭШНАЗАРОВ, С.ҚУРБОНОВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Термиз шаҳрига бириктирилган инспекторлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan