Бош саҳифа / Жамият / Янги уйлар топширилди

Янги уйлар топширилди

Ангор  ва  Шеробод туманларида  янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо  этилган   арзон  уй-жойларни кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тантанали  равишда  топшириш маросимида вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Эҳтиёжманд оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган замонавий уй-жойларнинг калити тантанали равишда топширилди.

—     Бир хонадонда бир неча оила истиқомат қилардик. Болаларимнинг қувончи менинг  қувончимдан-да ортиқ. Дунёда яхши инсонлар кўплигига яна бир бор  амин  бўлдим. Агар шу эътибор бўлмаса, бизда бундай замонавий уй-жой  қилишга  имкон  қаёқда эди, — дейди  ангорлик  Рўзихол Ҳатамова хушнудлик билан.

Президентимизнинг қарори доирасида бунёд этилган  намунали  уйлар энергияга  тежамкор, оптимал ечимларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир. Ангор  туманида ҳам 9 та бир қаватли, тўрт хонали  ва 2 сотих ер майдонига эга уйлар қисқа фурсатда бунёд этилди. Уйлар уй-жойга эҳтиёжманд ҳамда кам таъминланган оилаларга  узоқ  муддатли  кредит  асосида берилди.

Икром АМИРҚУЛОВ олган сурат

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan