Бош саҳифа / Жамият / Янги уйлар топширилди

Янги уйлар топширилди

Юртимизда ногиронлиги бўлган ва ижтимой ҳимояга муҳтож инсонларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари қаноатлантирилмоқда.

Вилоятимиз марказида ўтказилган тадбирда Термиз шаҳри, Термиз ва Жар- қўрғон туманида истиқомат қилаётган, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга Президент совғаси — янги уй- жойлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда инсон омили устуворлигини таъкидлади.

Хусусан, вилоятда уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар имтиёзли кредитлар асосида янги уйларга эга бўлиб, касаначилик фаолияти билан шуғулланишига яқиндан кўмак берилаётганини қайд этди. Манзилли тарзда амалга оширилаётган бу хайрли ишлар жорий йил якуни ва келгуси йилларда ҳам давом эттирилишини билдирди.

Мазкур тадбирда 18 нафар фуқарога Термиз шаҳрининг “Гулистон” маҳалласида қурилган кўп қаватли, 15 нафарига эса ўзлари истиқомат қилаётган Термиз ва Жарқўрғон туманларида бунёд этилган 2 сотихли, 2-3 хонали уй-жойларнинг калитлари ҳамда ногиронлик аравачалари, маиший техникалар ва тикув машиналари топширилди. Таъкидлаш жоизки, имтиёзли кредит асосидаги ушбу янги уй-жойларнинг бошланғич тўлови Президент совғаси сифатида амалга оширилган.

— Мен ва оилам учун бу йил ниҳоятда қувончли бўлди, — дейди жарқўрғонлик янги уй соҳибларидан бири Ўткир Якубов. — Икки нафар қизим, оиламнинг хурсандчилиги ниҳоятда чексиз. Бу кунларни 6 йил кутдим. Яхши ният, албатта, ижобат бўлишига бугун яна бир карра ишондим. Биз каби инсонларга кўрсатаётган ғамхўрликлари учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор этамиз.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Пўлатов янги уйларга кўчиб ўтган хонадонларда бўлиб, яратилган шарт-шароит, қулайликлар ҳақида уй эгалари билан суҳбатлашди. Бу уйларда доимо шодлик ва қувонч, бахтиёрлик бўлишини тилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE