Бош саҳифа / Жамият / Янги уйда янги истаклар

Янги уйда янги истаклар

Беш йилдан бери зах босган уйда ижарада қийналиб яшаётган, лекин айни дамда Юртбошимиз фармони билан қурилган янги уй-жойлардан бирида истиқомат қилаётган Муҳайё Каримжонованинг бугун қувончи чексиз.

Нега энди уй-жойли бўлган инсон бунчалик хурсанд бўлиши мумкин деб ўйларсиз. Аммо Қизириқ тумани “Етим- қум” маҳалласида истиқомат қилаётган Муҳайё опа ва у кишининг турмуш ўртоғи Нурали Алланазаровларнинг қувончлари сабаби ўзга. Иккинчи фарзанди ногирон бўлиб дунёга келгач, унинг тақдирини ўйлаб бир дарди минг бўлиб турган бир пайтда, ишсизлик ва моддий томондан қийинчилик ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Зах босган уйнинг ижара пулини қоплай олмасдан қийналиб юрган пайтларида Аллоҳга қилган илтижолари ижобатини топиб, бугун улар барча шароитга эга, газ дейсизми, иссиқ сув, совуқ сув дейсизми, ҳаммаси муҳайё бўлган янги хонадонда яшаб туриб, Яратганга минг шукроналар қилмоқда.

—    Аҳолининг дарди ва қувончини ўйлаб яшаётган Юртбошимизга, Қизириқ туман мутасаддиларига чин дилдан миннатдорчилик билдираман,—дейди Муҳайё Каримжонова. — Рўзғор тебратишда, фарзандимизни даволатиш учун пул топишда қийналиб турган пайтимизда бизнинг дардимизни ўзининг дарди ҳисоблаб, бизга елкадош бўлиб, иш билан таъминлашди. Ҳозирда 3-мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлаяпман. Оиламиз учун берилган бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамиятимиз учун ўзим ҳам, фарзандларим ҳам ўз ҳиссасини қўшишини истайман.

Сабру тоқат билан шундай замонавий кошонанинг соҳибаси бўлишдек бахтга муяссар бўлган, юртимизда олиб борилаётган оқилона сиё сатдан мамнун инсонларнинг кўзларидаги қувонч мени таҳририятга хат йўллашга илҳомлантирди. Муҳайё опанинг “фарзандларимни комил инсон бўлиб вояга етишишига астойдил ҳаракат қиламан” деган гаплари кишининг ҳайратини оширади. Кечагина оғир турмуш шароити, қолаверса, фарзандининг ногиронлигини ўйлаб руҳан тушкунликка тушган аёлнинг янги уйдан олган шижоатини кўриб, хаёлга бир ўй келади: “Янги уйда янги истаклар туғилар экан-да!”

Лобар ОТАМУРОДОВА,
Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE