Бош саҳифа / Жамият / Янги ўқув маркази

Янги ўқув маркази

Халқимизда қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди, деган гап бор. Бунга ҳар бир соҳа ва тармоқ бўйича ўнлаб мисоллар келтириш мумкин. Бойсунлик тадбиркор Баҳодир Акрамов ночор ва ташландиқ ҳолга келиб қолган идора биносини қайта таъмирлаб “Зебунисо таълим” ўқув марказини ташкил этди.

Ана шу марказнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, халқ таълими, жамоатчилик вакиллари, қурувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлдилар. Жамоатчилик у ерда амалга оширилган ишлар, яратилган шароит, замонавий ўқув хоналарини кўриб тадбиркор ва қурувчиларга дил сўзларини изҳор этишди.

Бу таълим марказида Бойсун шаҳридан ташқари, энг чекка қишлоқ ва туманлардан ҳам келиб ўқувчилар ўз билим ва малакаларини ошириши мумкин. Бу ерда физика-математика, инглиз ва корейс тиллари, кимё, тарих, биология, тил ва адабиёт фанидан чуқурлаштирилган ҳолда сабоқ берилади. Энг муҳими, тест синовлардан юқори кўрсаткичларга эга бўлган болалар кейинги босқичда бепул ўқитилади. Шунингдек, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган, ногирон болалар чуқурлаштирилган ўқув марказида бепул таълим олади.

Айни пайтда олти нафар олий тоифали ўқитувчи 70 нафар ўқувчига замонавий талаблар даражасида фан сирларини ўргатишга киришган.

— Мен бу бинони ишлаб чиқариш корхонасидан кўра, ўқув маркази қилишни лозим топдим, — дейди тадбиркор Баҳодир Акрамов. — Тўғри, таълим ва билим соҳасидаги меҳнат бир кунда ёки бир йилда ўз самарасини бермайди. Лекин улуғларимиз айтганидек, унинг ҳосили ва самараси боқий бўлади.

Таълим марказининг очилиш маросимдан сўнг йиғилганлар бир пиёла чойга таклиф этилди. Тадбир иштирокчиларга Бойсуннинг эл суйган санъаткорлари, болалар фольклор ашула ва рақс дастаси иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Юрт ободлиги, фарзандлар келажаги, миллий тафаккур, миллий маънавият ва маърифат йўлида иш бошлаган ўқув маркази ва ундаги педагогик жамоа ишларига омад тилаб қоламиз.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE